25 Aprel 2024, 14:26 Ўзбекистон

Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади

1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автойўлларни эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонлар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилади.

Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади

«Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Автомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштиради.

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ жорий йилда республика бўйича жами узунлиги 260 км бўлган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Машҳур янгиликлар