4 May 2024, 11:54 Ўзбекистон

Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан тўғри чартер рейслари ташкил этилади

Шунингдек, йил охиригача Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан тўғри чартер рейслари ташкил этилади

Цингапурда «Ўзбекистон: цивилизациялар чорраҳаси» деб номланган кенг кўламли роуд-шоу тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Сингапур томонининг алоҳида эътибори Ўзбекистоннинг тарихий, маданий, зиёрат, қишки, гастрономик ва ишбилармонлик туризми имкониятларига қаратилди.

Роуд-шоу тақдимоти давомида, шунингдек, икки давлат сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасида сингапурлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга янги турларни ташкил этиш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

Шунингдек, йил охиригача Сингапурдан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига тўғридан тўғри чартер рейсларини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Машҳур янгиликлар