17 May 2024, 18:11 Ўзбекистон

Қашқадарёда ноқонуний қум қазиб олинишидан давлатга 357 млн сўм зарар етказилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарёда ноқонуний қум қазиб олинишидан давлатга 357 млн сўм зарар етказилди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида табиий қум маҳсулотини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва «Хавфсиз дарё» ДМ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро Б.Х.“Қашқадарё дарёсининг Ғузор тумани «Зарбдор» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи муҳофаза майдонидан махсус техникалар ёрдамида 3,6 минг куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум маҳсулотини ноқонуний равишда қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 357,7 миллион сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар