18 May 2024, 09:42 Ўзбекистон

Uzbekistan Airways 20 майдан Airbus А330 самолёти эксплуатациясини давом эттиради

Қайд қилинишича, ижарада фойдаланиладиган давр – 1 йил давомида, ҳаво кемалари кўк рангда ва Uzbekistan Airways ҳаво кемаларининг классик кўринишидан фарқ қилувчи махсус ливреяда эксплуатация қилинади.

Uzbekistan Airways 20 майдан Airbus А330 самолёти эксплуатациясини давом эттиради

Uzbekistan Airways авиапарки иккита Airbus A330 кенг фюзеляжли узоқ масофали ҳаво кемалари билан тўлдирилади. Ушбу ҳаво кемалари экипажи ва бошқа харажатлари ичида бўлган ҳолда Qanot Sharq авиакомпаниясидан лизингга олинди. Uzbekistan Airways ушбу турдаги ҳаво кемаларидан 2023 йил апрел ойида фойдаланишни бошлаган.

Авиалайнерлар узоқ масофаларга, 4 соатдан ортиқ амалга ошириладиган парвозларга мўлжалланган. Дастлабки босқичда ҳаво кемасидан Тошкентдан Истанбулга, кейинчалик Жидда ва Сеул қатновларида фойдаланиш режалаштирилган. Илк авиақатнов 20 май куни Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида амалга оширилади.

Қайд қилинишича, ижарада фойдаланиладиган давр – 1 йил давомида, ҳаво кемалари кўк рангда ва Uzbekistan Airways ҳаво кемаларининг классик кўринишидан фарқ қилувчи махсус ливреяда эксплуатация қилинади.

«А330 ҳаво кемаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор авиакомпанияни ривожлантириш стратегияси ва Uzbekistan Airways парвозлар географиясини кенгайтириш режаларини амалга ошириш доирасида қабул қилинди. Мақсадимиз – авиакомпаниянинг халқаро майдонда энг ишончли ва хавфсиз авиаташувчилардан бири сифатидаги мақомини сақлаб қолиш учун ҳар йили тизимли равишда ривожланиб боришдир», деди Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов.

Машҳур янгиликлар