4 May 2024, 09:27 Ўзбекистон

Тошкентда иккита машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳат олди

Чилонзор туманида Tracker ва Cobalt автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкентда иккита машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши жароҳат олди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 2 май куни соат 19:15 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ кузатилган.

Ҳайдовчилар: 2005 йилда туғилган Ш.А. бошқарувида бўлган Tracker русумли автомашина ва 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар