13 Aprel 2024, 12:59 Ўзбекистон

«Activist» лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида «Activist» лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган.

«Activist» лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради

12 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида «Activist» лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров бошқарувида бўлган BYD автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Блогернинг сўзларига кўра, у 61 км/соат тезликда кетаётганида орқасидан бир йўналишдаги Monza юқори тезликда унинг машинасига урилган. Ҳожиакбар Носировнинг ўзига жароҳат етмаган, машина техник шикастланган.

Cоат 22:20 да Янги Ўзбекистон кўчасида 19 ёшли ҳайдовчи И.Қ. бошқарувидаги Monza, 27 ёшли Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ва 31 ёшли А.А. бошқарувида бўлган Cobalt автомашиналари тўқнашган.

Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича,  ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар