Ўзбекистонда «зарарли» автомобилларни «тоза»сига алмаштириш учун субсидия бериш режа қилинмоқда
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда мазкур ташаббусни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.
29 март куни бош вазир Абдулла Арипов «Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат автомобилларни алмаштириш учун субсидиялар ажратишни ҳам назарда тутади. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бир ой муддатда «зарарли» тоифадаги автомобилларни «тоза» тоифадаги автомобилларга алмаштириш учун аҳолига субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш топширилди.
Вазирлик, шунингдек, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва унинг ифлосланишининг олдини олишга қаратилган «замонавий ёндашувга асосланган» чора-тадбирларни молиялаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши керак.
Худди шу қарорда автомобилларни стандартларга мувофиқ автоматик баҳолаш тизимини жорий этиш, шунингдек, яшил, сариқ ва қизил ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифадаги ёрлиқлар (стикерлар)ни чиқариш назарда тутилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази ташкил этилади Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди Автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади Биринчи чоракда Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 1,5 баробар ошди Автомобиллар учун стикерлар: Янги чекловлар Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам берадими?