4 May 2024, 17:14 Ўзбекистон

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

29 апрель-4 май кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Машҳур янгиликлар