4 May 2024, 10:18 Ўзбекистон

Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларини педагог касбига мақсадли тайёрлаш ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2024-2025 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда ҳар бир вилоятда биттадан умумий ўрта таълим муассасаларида 10-11-синф ўқувчиларини педагог касбига тизимли тайёрлаш учун педагогик синфлар тажриба-синов тариқасида ташкил этилади.

Мактабларга педагогика бўйича машғулотларни ташкил этиш жараёнларида тегишли ҳудуддаги педагогика олий таълим муассасалари ёрдам беради. Илғор хорижий тажрибалар асосида педагогик синфлар учун алоҳида ўқув дастури ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Педагогик синфларни тамомлаган битирувчиларга шаҳодатнома ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи ёрдамчиси касби бўйича ишлаш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги сертификат берилади.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети педагогик синфлари ташкил этилган мактаблар ва бириктирилган педагогика олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик ёрдам кўрсатади.

Машҳур янгиликлар