25 Aprel 2024, 09:24 •Ўзбекистон
Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Олмазор ва Чилонзор туманлари айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 25 апрел куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда электр вақтинча бўлмайди:
- Олмазор тумани: «Мискин», «Ачаобод», «Хончарбоғ» ҳамда «Гуручариқ» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Чилонзор тумани: «Қатортол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид хабарлар:
3,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган газ-заправка аниқланди Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тез ёрдамга энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди «Сабр қилинг»: Тошкентнинг янги ҳокими бир йил давомида нима ишлар қилди?
Сўнгги янгиликлар
Умра зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
18 May 2024, 17:14Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
18 May 2024, 15:53Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
18 May 2024, 13:31Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
18 May 2024, 11:17Uzbekistan Airways 20 майдан Airbus А330 самолёти эксплуатациясини давом эттиради
18 May 2024, 09:42Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи AИ-80 ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатади
18 May 2024, 08:30Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 май куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
18 May 2024, 07:22Қашқадарёда ноқонуний қум қазиб олинишидан давлатга 357 млн сўм зарар етказилди
17 May 2024, 18:11