16 Aprel 2024, 08:17 Ўзбекистон

Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади

Бектемир, Миробод ва Олмазор тумани айрим ҳудудларида «свет» ўчирилади.

Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 16 апрел куни Тошкентнинг учта ҳудуди электр таъминотидан вақтинча узилади.

Ушбу ҳудудлар қуйидагилар:

  • Бектемир тумани: «Ҳусайн Бойқаро» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани: «Оқ уй» маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: «Аҳил», «Гулзор», «Мояриқ», «Иброҳим ота» ва «Мискин» маҳаллалари айрим ҳудудларида соат 9:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Машҳур янгиликлар