13 Aprel 2024, 11:52 Ўзбекистон

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрида 13 апрель куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабарига кўра, бу истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида қилинади.

Қуйидаги ҳудудларда электр таъминоти ўчирилади:

  • Бектемир тумани: «Бектемир» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Учтепа туман: «Ўрикзор» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Юнусобод тумани: «Тикланиш», «Катта Ҳасанбой», «Ҳасанбой», «Шарқ ҳақиқати» ва «Исломобод» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги билдириб ўтилган.

Машҳур янгиликлар