17 Aprel 2024, 10:35 Ўзбекистон

Тошкентда ҳайдовчи тақиқланган модда олиб юргани аниқланди

«Бектемир» ЙПХ масканида тақиқланган модда олиб юрган ҳайдовчи аниқланди.

Тошкентда ҳайдовчи тақиқланган модда олиб юргани аниқланди

15 апрел куни Бектемир туманидаги «Бектемир» ЙПХ масканида профилактик тадбирлар ўтказилган.

Унинг давомида 23 ёшли Ж.Х. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси тўхтатилиб, ҳужжатларини текшириш давомида гап-сўзидан ходимларда шубҳа уйғотган.

Ҳайдовчи холислар иштирокида кўздан кечирилганда жигарранг, ўткир ҳидли, мумсимон модда топилган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ИИО ФМБга топширилган.

Машҳур янгиликлар