25 Mart 2024, 12:07 Ўзбекистон

Фарғонада машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилди

Ҳуқуқбузар боланинг отасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина вақтинчалик сақлаш майдонига қўйилган.

Фарғонада машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилди

Фарғона вилоятида машина бошқарганини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган 12 ёшли боланинг отасига чора кўрилган.

Маълум қилинишича, Бувайда туманида яшовчи 12 ёшли бола отасига тегишли машинани кўчага ҳайдаб чиққан. Ўша пайтда унинг ёнида ўртоқлари ҳам бўлган.

Улар машина бошқараётганларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган ва бу кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Видео ЙПХ ходимлари томонидан ўрганилиб, машина ва унинг эгаси топилган.

Қайд этилишича, ҳуқуқбузар боланинг отасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина вақтинчалик сақлаш майдонига қўйилган.

Машҳур янгиликлар