1 Aprel 2024, 20:33 Ўзбекистон

Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Номаълум ҳайвон гўшти тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 30 март куни номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди.

Маълум қилинишича, ҳолат Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи «Умакай» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланган.

Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи фуқаро Р.А. бошқарувида бўлган Cобалт тўхтатилган.

Унинг юкхонаси кўздан кечирилганда истеъмолга яроқсиз бўлган номаълум ҳайвон гўштини олиб кетаётгани аниқланди. Номаълум ҳайвон гўшти тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Машҳур янгиликлар