2 May 2024, 12:50 Ўзбекистон

Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик битим имзолайди

Давлат раҳбари стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Ўзбекистон АҚШ ва Британия билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик битим имзолайди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Айни дақиқаларда ялпи сессияда президент нутқ сўзламоқда.

Давлат раҳбари республикадаги фойдали қазилмалар масаласига тўхталиб ўтди. Ўзбекистон – минерал ресурслар ва муҳим металларнинг катта базасига эга мамлакат.

Ўтган ойда Европа Иттифоқи билан ўта муҳим хомашё соҳасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилди. Америка Қўшма Штатлари ва Британия билан ҳам шундай битим устида иш олиб борилмоқда.

Бу борада замонавий халқаро тажриба асосида янги таҳрирдаги «Ерости бойликлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинади. Давлат раҳбари стратегик хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш учун етакчи компанияларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Машҳур янгиликлар