2 May 2024, 12:15 Ўзбекистон

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади

Шунингдек, сармоядорлар учун ерларни ижарага бериш муддати 25 йилдан 49 йилгача узайтирилади. Мамлакатда Халқаро тижорат суди иш бошлайди.

Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар дивидендлар бўйича солиқлардан 3 йил муддатга озод этилади

Эндиликда Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисидаги нутқида маълум қилди.

Президент яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинганини қайд этди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун янги дастур ҳам ишга туширилди.

Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмаслиги қайд этилди. Шунингдек, энергетика йўналишидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган.

Машҳур янгиликлар