25 Aprel 2024, 16:38 Ўзбекистон

Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар шароитлари ўрганилмоқда

Бош консулхона мигрантларга республика қонун-қоидаларига риоя этишни, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликни таъкидлади.

Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар шароитлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Оқтов шаҳридаги савдо бозорлардан бирида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Дипломатлар дастлаб юртдошларнинг меҳнат шароитлари билан танишдилар. Иш берувчиларга шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Ватандошлар билан кечган мулоқот чоғида, юртимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, давлатимиз томонидан хорижда вақтинча ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, ижтимоий ва ахборот-маслаҳат ёрдамини кўрсатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Иштирокчиларга бўлиб турган давлат қонун-қоидаларига риоя этиш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида айтиб ўтилди. Учрашув якунида ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларига дипломатлардан батафсил жавоб олишди.

Машҳур янгиликлар