8 Aprel 2024, 08:17 Ўзбекистон

Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади

Бир томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 календарь кундан ошмаса, бошқа томон давлати ҳудудига кириши, чиқиб кетиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ушбу давлатлар ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишга рухсат этилади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 6 апрель куни «Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги 2000 йил 7 июлдаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати 5 кундан 30 кунгача узайтирилади. Қозоғистон фуқаролари ҳам Ўзбекистон ҳудудида шундай ҳуқуққа эга бўлади. Бир томон давлатининг фуқаролари, доимий яшаш жойидан қатъи назар, агар уларнинг бўлиш муддати 30 календарь кундан ошмаса, бошқа томон давлати ҳудудига кириши, чиқиб кетиши, транзит ўтиши, ҳаракатланиши мумкин.

Машҳур янгиликлар