7 May 2024, 13:31 Ўзбекистон

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди

Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.

Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди

Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 3 майдаги буйруғи билан (6 майда эълон қилинган) автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари), электромобиллар ва автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказганлик учун тўловлар миқдори камайиши тасдиқланди.

1 апрелдан автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ставкалари 68 бараварга — БҲМнинг 10 фоизидан (34 минг сўм) БҲМнинг 6,84 бараваригача (2,32 миллион сўм), электромобиллар учун эса 15 бараварга (БҲМнинг 1,5 баравари ёки 1,15 млн сўм) ошганди. Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг бу буйруғи мазкур оширилишлардан бир кун аввал қабул қилинган. Нарх кўтарилганидан сўнг автомашинани рўйхатдан ўтказиш нархи қарийб 5 миллион сўмгача ошди.

Янги тартиб билан автомобиллар ва электромобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар камайтирилди ва БҲМнинг 10 фоизигача қайтарилди. Шу билан бирга, оширилган рўйхатга олиш тўловлари (одатий автомобиллар учун БҲМнинг 6,84 баравари ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди. Ички ишлар вазирлиги ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомашиналарни рўйхатдан ўтказиш ставкалари ошиши сабабларини ҳали изоҳламади.

Машҳур янгиликлар