24 Iyun 2024, 09:23 •Oʻzbekiston
Тошкентда майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди
Хонадон эгаси майнинг ферма ташкил этиб 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда «Чортоқ» МФЙ ҳудудида яшовчи О.К. уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини электр тармоғига яширинча улаб, 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этганлар аниқланди Тошкент вилоятида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди Тошкент вилоятида яшаш хонадонида майнинг ферма ташкил этган шахс ушланди Бухорода яшаш уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди
Soʻnggi yangiliklar
YIning O‘zbekistondagi yangi elchisi o‘z vazifasiga kirishdi
11 Sentabr 2024, 19:26O‘tgan 7 oyda salkam 765 mingta yangi ish o‘rni hisobotlarga qo‘shib yozilgani aniqlandi
11 Sentabr 2024, 18:21Oʻzbekistonda qoramollarda yuqumli kasallik avj olgani haqida xabarlar tarqaldi
11 Sentabr 2024, 17:37Tojikiston fuqarolari Rossiyaga bormaslikka chaqirildi
11 Sentabr 2024, 16:53Qirgʻiziston Prezidenti oʻzbekistonlik boks murabbiyiga Tracker sovgʻa qildi
11 Sentabr 2024, 16:18Sud Botir Qodirovni Sherali Jo‘rayevning o‘g‘li deb topdi
11 Sentabr 2024, 15:40Termizdagi “zapravka”larga vaqtincha gaz yetkazib berilmaydi
11 Sentabr 2024, 15:03Namanganda 426 mln soʻmlik elektrdan noqonuniy foydalangan savdo doʻkoni aniqlandi
11 Sentabr 2024, 14:33