30 Aprel 2024, 13:14 Ўзбекистон

Бухорода яшаш уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Бухорода яшаш уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро А.Т. яшаш уйининг қурилиши тугалланмаган биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 459,3 миллион сўмлик 299,6 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 2-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Бу модда билан судланган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Машҳур янгиликлар