Қашқадарёда ўсмир қиз отаси унга ва синглисига шилқимликлар қилаётганини айтди
Ҳозирда вояга етмаган қизлар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлгани сабабли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.
Қашқадарё вилоятида ўсмир қиз отаси унга ва синглисига онасининг ўлимидан сўнг шилқимликлар қилаётганини айтиб, видео эълон қилди. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олингани маълум қилинди.
Айтилишича, болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқлар орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учрагани ҳақида гапираётгани акс этган видео келиб тушган. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Қизнинг мурожаатига кўра, 2008 йилда туғилган М.Ш. (қиз бола) ва 2010 йилда туғилган Н.Ш. (қиз бола)ларнинг онаси 2018 йилда вафот этган. Қиз онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келгани, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганини билдирган.
Қизлар бир неча маротаба уйдан чиқиб кетгани сабабли бувиси неваралари бедарак йўқолгани ҳақида берган аризасига кўра ҳамда вояга етмаган қизларнинг отаси ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Ҳозирда вояга етмаган қизлар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлгани сабабли Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди Январь–март ойларида шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 221 киши қамоққа олинди Қашқадарёдаги мактабда 15 ёшли ўқувчи калтакланиши сабаб умуртқаси синди Тоғ тошларини ноқонуний талон-торож қилганларга чора кўрилди