Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади
Бахтиёр Саидов кеча Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.
«Ўзбекистон ва Қатар икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик мақомига кўтариш орқали муҳим қадам ташлаганини мамнуният билан маълум қиламиз. Бугун Тошкентда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан биргаликда икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги битимни имзоладик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.
15 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Қатар делегацияси «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган эди.
Мавзуга оид хабарлар:
Қатар Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этишни бошлайди Таиланд ва Филиппиннинг Ўзбекистондаги янги элчилари иш бошлади Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Италияга ташриф буюради Бахтиёр Саидов ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди Ўзбекистон ва Венгрия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди