8 Aprel 2024, 18:41 Oʻzbekiston

Ўзбекистон ва Қатар миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

Элчи Ашраф Хўжаев Қатар миллий кутубхонаси директори, доктор Ҳамад Ал-Куварий билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Қатар миллий кутубхоналари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев Қатар миллий кутубхонаси директори, доктор Ҳамад Ал-Куварий билан учрашув ўтказди.

Мазкур кутубхона 2018 йилда ҳозирги Қатар Амирининг волидаси Шайха Муза бинт Носир Ал-Миснад ташаббуси билан бунёд этилган бўлиб, дунёдаги нодир меъморчилик андозаларидан бири ҳисобланади. Кутубхона энг замонавий технологияларга эга.

Мулоқот чоғида Ҳамад Ал-Куварий Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлари, Имом Бухорий, Имом ат-Термизий каби буюк уламоларининг Ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси араб халқлари томонидан қадрланишини мамнуният билан таъкидлади.

Музокаралар натижасида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан қўлёзмалар йўналишида Қатар миллий кутубхонаси билан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, Ҳамад Ал-Куварийнинг Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Mashhur yangiliklar