6 May 2024, 18:08 Ўзбекистон

Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди

Март ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Февралда 12 тонна қимматбаҳо металл сотилганди.

Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди

Ўзбекистон март ойида ҳам олтин савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади, дея хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council).

Очиқ маълумотларга кўра, ой давомида марказий банклар томонидан соф олтин харидларининг жами ҳажми 16 тоннани ташкил этган. Талаб юқорилигича қолмоқда: харидлар ҳажми 40 тоннага етди, сотувлар ҳажми эса 25 тоннани ташкил этди.

Барча асосий харидорлар ривожланаётган бозорларга эга мамлакатлар ҳисобланади. Туркия Марказий банки захираларини 14 тоннага, Ҳиндистон ва Хитой Марказий банклари эса 5 тоннага оширди. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Сингапур бормоқда — ҳар бири 4 тоннадан.

Машҳур янгиликлар