Самарқандда соф қуйма олтинни сотаётган шахслар ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Нарпай туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2000 АҚШ доллари ва 180 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда олтин нархи яна бир грамм учун 1 млн сўмдан ошди Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди Ўзбекистон март ойида 1,35 млрд долларлик олтин экспорт қилди Ўзбекистон февралда 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилди Олтин нархи рекорд кўрсаткични қайд этди