24 Aprel 2024, 14:18 Ўзбекистон

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

2024 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга газ импорти 360 млн доллардан ошди (мартда — 152,9 млн доллар), бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар кўпдир.

Ўзбекистон биринчи чоракда 360,2 млн долларлик газ импорт қилди

Январь-март ойларида Ўзбекистон 360,2 миллион долларлик газ импорт қилди, буни Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларида кўриш мумкин.

Бу ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 2,4 баробар (қиймат кўринишида) кўп, ўшанда етказиб бериш 152,9 миллион долларни ташкил қилганди. Бу, шунингдек, 2023 йилдаги барча газ импортининг ярмидан кўпини (694,9 миллион доллар) ташкил этади.

Январь ойида «мовий ёнилғи» импорти 35,6 миллион долларни, февралда 3,7 баробар кўп ёки 131,1 миллион долларни, март ойида эса 193,5 миллион долларни ташкил этди. Агентлик анъанавий равишда етказиб беришнинг физик ҳажмини ошкор қилмайди.

Йил бошидан буён Ўзбекистон, шунингдек, 45,4 миллион долларлик газ экспорт қилди: январда — 21 миллион доллар, февралда — 5,7 миллион доллар, мартда — 18,7 миллион доллар.

Машҳур янгиликлар