25 Aprel 2024, 15:32 Ўзбекистон

Транспорт воситаси ҳавони ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортиляпти

Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Транспорт воситаси ҳавони ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортиляпти

Ўзбекистонда транспорт воситаси ҳавони меъёридан ортиқ ифлослантираётган ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, 10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилган.

Шундан 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётгани аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланган.

Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Бу «Тоза ҳаво» ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Мазкур босқич 10 майга қадар давом этади. Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.

Машҳур янгиликлар