6 May 2024, 09:33 Ўзбекистон

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи жароҳат олди

Чилонзор туманида Spark ва Matiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 21 ёшли ҳайдовчи жароҳат олди

4 май куни соат 12:50 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ кўчаси 104-уй қаршисида 2 та автомашина иштирокида ЙТҲ юз берди.

Ҳайдовчилар: 2003 йилда туғилган А.Ю. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина ва 1985 йилда туғилган Ж.Й. бошқарувида бўлган Matiz русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилди.

ЙТҲ оқибатида Spark автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар