19 Aprel 2024, 18:18 Ўзбекистон

Тошкент вилоятида давлат хизматчилари халқаро IT сертификатига ўқитилади

Ўқитиш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 270 млн сўм ажратилди.

Тошкент вилоятида давлат хизматчилари халқаро IT сертификатига ўқитилади

Тошкент вилоятида давлат хизматчилари халқаро IT сертификатига ўқитилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятида давлат хизматчилари ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишида профессионал даражадаги халқаро IT сертификатига ўқитилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади. Ўқитиш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 270 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.

Машҳур янгиликлар