2 May 2024, 17:21 Иқтисод

2024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Жорий йил январь ойида давлат бюджети тақчиллиги 5,7 трлн сўмни, февралда 7,2 трлн сўмни, мартда 6,8 трлн сўмни, апрелда эса 5,7 трлн сўмни ташкил этди. Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги дефицит 25 трлн 586 млрд сўмга етди.

2024 йилдаги давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.

Февраль ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм.

Март ойида эса давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм.

Апрель ойида эса давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм.

Умумий ҳисобда ўтган тўрт ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 25 трлн 586 млрд сўмни ташкил қилган. Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботлар ҳали эълон қилинмади.

2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўм, харажатлари эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.

Машҳур янгиликлар