Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди
Ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
Сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Миграция агентлиги фуқаролардан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўради ҳамда ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиш зарурлигини эслатиб ўтди.
Шунингдек, ўзини «дипломатик ваколатхона ходимиман» деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўралган: Қозоғистон Бош прокуратураси: 115; Қозоғистон полицияси: 102.
Мавзуга оид хабарлар:
Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар шароитлари ўрганилмоқда Қозоғистонда сув тошқини сабаб 400 дан ортиқ юк машинаси Ўзбекистон орқали ҳаракатланиши мумкин Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди Ўзбекистонда қотиллик учун қидирувга берилган шахс Қозоғистонда ушланди