6 May 2024, 12:21 Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди

Ўзбекистоннинг турли шаҳарларини танлаган россиялик саёҳатчилар сони сўнгги ўн йил ичида тўрт баробарга, яъни йилига 403 минг кишига ошгани қайд этилган.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро сайёҳлар оқими пандемиядан олдинги даражасига етганини маълум қилинди.

«Дунё» хабарига кўра, нашрларда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларини танлаган россиялик саёҳатчилар сони сўнгги ўн йил ичида тўрт баробарга, яъни йилига 403 минг кишига ошгани қайд этилган.

«Айни пайтда ўзбекистонлик сайёҳларнинг Россияга қизиқиши ҳам ортган. Шу тариқа, ўтган йили 800 мингдан зиёд ўзбекистонликлар Россияга саёҳат қилиш мақсадида келган. Бу 2022 йилга нисбатан икки баробар кўпдир», — дейилади мақолаларда.

Таъкидланишича, рус сайёҳларини мамлакатлар ўртасида тил тўсиғининг йўқлиги ҳам Ўзбекистонга боришга ундамоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонга саёҳат чоғида ЮНEСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган архитектура дурдоналари билан танишиш мумкин.

Машҳур янгиликлар