19 Aprel 2024, 17:36 Ўзбекистон

Норуда маҳсулотларининг ноқонуний қазиб олиниши ортидан табиатга 6,6 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўришни таъминлаш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилгани айтилди.

Норуда маҳсулотларининг ноқонуний қазиб олиниши ортидан табиатга 6,6 млрд сўм зарар етказилди

Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд тадбирларида дарёнинг муҳофаза қилинган жойидан шағал маҳсулоти ноқонуний қазиб олиб кетилаётгани аниқланган. Оқибатда табиатга 6 миллиард 635 миллион сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилган.

Экология вазирлиги томонидан Юқори Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида олиб борилган рейд тадбирлари давомида дарёнинг муҳофаза минтақасидан 1 дона юкловчи ва 2 дона «МАН» русумли юк ташувчи транспорт воситаларининг шағал маҳсулотини ноқонуний қазиб олиб кетаётгани аниқланган.

Экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг ёзишича, суриштирувда қум-шағал «Шарқ нефтгаз бизнес» МЧЖ раҳбари томонидан қаздирилгани маълум бўлган. Ўлчов натижасида табиатга етказилган зарар 6 миллиард 635 миллион 894 минг 160 сўмни ташкил қилган.

Машҳур янгиликлар