24 Aprel 2024, 15:20 Ўзбекистон

Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Кипрнинг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

Кипрнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Кипрнинг мамлакатдаги элчиси этиб тайинланган Кипрос Йоргаллиcни қабул қилди.

«Кипрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллик жаноблари билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилдик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.

Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлаши маълум қилинди.

Машҳур янгиликлар