1 Iyul 2024, 13:30 Oʻzbekiston

Июнда нарх-наво 0,2 фоизга пасайгани маълум қилинди

Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга арзонлаган, ноозиқ-овқат товарлар 0,8 фоизга, пуллик хизматлар 0,9 фоизга қимматлашган.

Июнда нарх-наво 0,2 фоизга пасайгани маълум қилинди

Июнь ойида истеъмол секторида мавсумий дефляция қайд этилиб, нархлар 0,2 фоизга арзонлади. Пасайиш мева ва сабзавот нархларининг мавсумий арзонлашиши билан боғлиқ.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг июнь ойида 0,2 фоизлик дефляция қайд этилди. Бу мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг ёзги одатий пасайиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Статистика агентлиги.

Биринчи ярим йилликдаги инфляция 5,2 фоизни ташкил этмоқда. Йиллик инфляция – 10,6 фоиз.

Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга арзонлаган, ноозиқ-овқат товарлар 0,8 фоизга, пуллик хизматлар 0,9 фоизга қимматлашган.

Июнда таълим хизматлари энг юқори ўсишни қайд этди – 2,9 фоиз. Бу республикада болаларнинг давлат ММТга қатнаши учун тўлов 20 фоизга оширилгани билан боғлиқ. Хусусий болалар боғчалари хизматлари ҳам 2,4 фоизга қимматлагани қайд этилган. Олий таълим соҳасида нархлар барқарор қолган.

2024 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пастроқ инфляция кўрсаткичи ресторан ва меҳмонхона хизматлари (4,6 фоиз, йиллик 11,2 фоиз) ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртсиз ичимликлар (0,2 фоиз) да кузатилди.

Ўтган йилнинг И ярим йиллигидагига нисбатан юқорироқ инфляция тураржой хизматлари, сув, электр, газ ва ёнилғи турлари бўлимида (35,2 фоизга 1,9 фоиз) кузатилди.

Озиқ овқат маҳсулотлари таркибида нархлари бир йилда энг юқори ўсган маҳсулотлар – донли экинлар ва ёрма маҳсулотлари (5,5 фоиз), гўшт маҳсулотлари (4,8 фоиз) балиқ ва бошқа денгиз маҳсулотлари (6 фоиз), мева ва ёнғоқлар (25,9 фоиз), тайёр озиқ овқат маҳсулотлари (6,3 фоиз), спиртсиз ичимликлар (7,5 фоиз) бўлди.

Mashhur yangiliklar