24 Yanvar 2023, 23:40 Ўзбекистон

Фарғонада «Matiz»да ҳомиладор аёл ёниб кетди (видео)

Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада «Matiz»да ҳомиладор аёл ёниб кетди (видео)

Фарғона шаҳрида 24 январь куни «Matiz» автомашинаси ёниб кетди. Машина ичида аёл мурдаси топилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 19:55 да Қиргули мавзеси «Нефтчи» стадиони олдида фуқаро Я.У.га тегишли машина ёниб кетган.

Текширув давомида ёнғин оқибатида автомашина ичидан аёл жинсига мансуб куйган ҳолдаги мурда аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар