26 Aprel 2024, 09:23 Ўзбекистон

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.

Президентнинг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан билан «Кучли кенгаш, ташаббускор ва ҳисобдор ҳоким» тамойили асосида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган. Олий Мажлис Сенати томонидан концепция ишлаб чиқилишини ташкил этиш комиссияси ва ҳар бир йўналиш бўйича соҳа мутахассисларидан алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раҳбарлигида ташкил этилган комиссия мажлисида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини том маънодаги ҳокимият институтига айлантиришни назарда тутган ҳолда концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Концепцияни ишлаб чиқишда эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар белгилаб олинди. Шу билан бирга, халқ депутатлари кенгашларининг самарали фаолияти юритишига тўсқинлик қилаётган омил ва сабабларни чуқур таҳлил қилиш, вакиллик органлари фаолиятига оид хорижий тажрибани ўрганиш лозимлиги таъкидланди.

Концепцияда маҳаллий кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш орқали депутатлар ҳамда сайловчилар ўртасида электрон мулоқот майдонини яратиш зарурлиги қайд этилди.

Концепция ҳамда уни амалга ошириш бўйича тегишли «йўл харитаси» лойиҳасининг кенг жамоатчилик вакиллари, хорижий экспертлар иштирокида муҳокамаларини ташкил этиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Машҳур янгиликлар