6 May 2024, 14:39 Ўзбекистон

Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди

Эҳтиётсизлик оқибатида бир неча метр жарликка тушиб кетган чўпон махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқилган. Унга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди

Навоий вилоятининг Нурота туманида чорва молларини боқиб юрган фуқаро жарликка тушиб кетган. У қутқарувчилар томонидан қутқарилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 май куни Навоий вилояти ФВБга Нурота тумани ҳудудидаги Оқ тоғ тизмаларига фуқаро чорва молларини боқиш мақсадида бориб, жарликка тушиб кетгани ва унга ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган. ФВБ қутқарувчилари зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган.

Олиб борилган тезкор қидирув-қутқарув ишларини натижасида фуқаро жароҳат билан топилиб, унга психологик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра у махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида хавфсиз жойга олиб чиқилган. Чўпон малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага юборилган. Қайд этилишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши.

Машҳур янгиликлар