«Ўзгидромет» 26 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.
«Ўзгидромет» 26 апрель, жума куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиш хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 9-14 даража бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистоннинг баъзи жойларида 3 май куни ёмғир ёғиши мумкин Ўзбекистонда 2 май куни 32 даражагача иссиқ бўлади Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 май куни чанг-тўзон кузатилади Ўзбекистонда 30 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди «Ўзгидромет» 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди