25 Aprel 2024, 20:26 Иқтисод

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошди.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошди. Бу ҳақда 25 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

Марказий банк раҳбарининг сўзларига кўра, пул ўтказмалари ҳажми 8,6 фоизга — 2,3 миллиард доллардан 2,5 миллиард долларгача ошган. Бу 2022 йил (1,46 миллиард доллар) ва 2021 йил (1,41 миллиард доллар) биринчи чоракларидан ҳам юқори. «Россия ва Қозоғистоннинг улуши 84 фоизгача камайди. Россиянинг улуши сезиларли даражада — 68 фоизга камайди», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил охирида Россиянинг пул ўтказмаларидаги улуши қарийб 87 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда кўрсаткич 78 фоизга камайган. 2019−2021 йилларда Россиядан юборилган пул ўтказмалари Ўзбекистонга жами пул ўтказмалари ҳажмининг атиги ярмини ташкил қилган. Ўтган йил охирида Жаҳон банки Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмининг босқичма-босқич қисқаришини қайд этган эди. Бу Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони қисқаргани, сўм курсининг рублга нисбатан мустаҳкамлангани ва рубль инфляцияси билан изоҳланган.

Машҳур янгиликлар