25 Aprel 2024, 18:17 Ўзбекистон

Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Чилининг янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Чилининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чилининг мамлакатдаги янги элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдуардо Эскобардан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

«Чилининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Эдуардо Эскобар жанобларининг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларни фаоллаштириш, ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, парламентлараро мулоқот, қўшма савдо комиссиялари ва ҳамкорликнинг бошқа янги шаклларини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Машҳур янгиликлар