Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 13 июндаги навбатдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда регулятор матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, асосий ставка энергия тарифлари ўзгаришининг инфляцион кутилмаларга таъсирини жиловлаш мақсадида ўзгаришсиз қолдирилган. Регулятор бу қарори билан пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий фазада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
«Иқтисодиётда юқори ялпи талаб ва иккиламчи таъсирлар томонидан инфляцион хатарларнинг мавжудлиги шароитида инфляцияни прогноз горизонтида 5 фоизлик таргет кўрсаткичигача пасайтириш мақсадида Марказий банк келгусида ҳам ижобий реал фоиз ставкаларини етарли даражада сақлаб қолиш чораларини кўради», — дейилади расмий хабарда.
Марказий банк нима сабабдан асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ва май ойида энергия тарифларининг оширилиши инфляцияга қандай таъсир қилгани борасида расмий пресс релиз эълон қилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлашга оид қўшимча ваколатлар берилади Марказий банк 11 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди Уй-жой олиш қийинлашди, нархлар иш ҳақига қараганда тезроқ ўсмоқда — МБ Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди