26 Yanvar 2023, 22:40 Ўзбекистон

Андижонда аммаси ва жиянини ўлдирган эркак ушланди

У аммаси қарз бермагани сабаб қариндошларини пичоқлаб ўлдирган.

Андижонда аммаси ва жиянини ўлдирган эркак ушланди
Фото: Тергов департаменти ахборот хизмати

Андижон вилояти Хўжаобод туманида эркак аммаси ва жиянини ўлдирди. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, 25 январь куни соат 18:30 да 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.

Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Машҳур янгиликлар