26 Aprel 2024, 14:27 Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 206 млн сўмни ташкил қилди.

Ўзбекистонда бир ҳафтада қарийб 18 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг хабар беришича, 15 апрелдан 21 апрель оралиғида 4 331 та авторақамлар бўйича аукцион савдолар амалга оширилган бўлиб, уларнинг жами суммаси 17 843,9 млн сўмни ташкил этди.

Амалга ошган битимларнинг 95% улуши жисмоний шахсларга 17 004,8 млн сўмга тенг 4 207 та авторақам) ва 5% улуши юридик шахсларга (839,1 млн сўмга тенг 124 та авторақам) тўғри келади.

Тузилган битимларнинг биттаси бўйича ўртача қиймат 4,1 млн сўмни ташкил этиб, сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 1,7 млн сўмни, энг қиммат авторақамнинг баҳоси эса 206,0 млн сўмни ташкил қилди.

Бундан ташқари, avtoraqam.uzex.uz ахборот тизимида рўйхатдан ўтган талабгорлар сони 685 373 нафарни ташкил этмоқда, шулардан 658 042 нафари жисмоний шахслар ва 27 331 нафари юридик шахсларга тўғри келади.

Машҳур янгиликлар