26 Aprel 2024, 18:15 •Ўзбекистон
Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади
Қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва уларнинг фондини яратиш;
- илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мутахассислар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, қурилиш маҳсулотларини синаш ва сертификатлаш, қурилишда нархларни шакллантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат муассасаси этиб белгиланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигига оид техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янада такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси»;
- 2024-2026 йилларда такомиллаштириладиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхати;
- қурилиш ресурслари миллий классификаторини жорий қилиш ва нархлар электрон платформасини шакллантириш схемаси;
- қурилиш жараёнларига лойиҳа бошқарувининг рақамли тизимини жорий этиш схемаси.
Шунингдек, қарор билан Қурилиш соҳасида техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти деб қайта номланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда қурилиши битмаган бинонинг бетон бўлакларидан бири қулаб тушди
Сўнгги янгиликлар
Журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди
7 May 2024, 16:13Сурхондарёда кузатилган кучли сел оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди
7 May 2024, 15:30Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин
7 May 2024, 14:05Автомашинани қайта рўйхатдан ўтказиш йиғими аввалги миқдорга қайтарилди
7 May 2024, 13:31Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
7 May 2024, 12:46Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижа кўрсатган ўқитувчиларига устама тўланади
7 May 2024, 12:08Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 млн сўмдан мукофот пули берилади
7 May 2024, 11:35ДХХ ҳудудларда ҳоким ва прокурор ўринбосарларини қўлга олди
7 May 2024, 11:02