7 May 2024, 12:46 Ўзбекистон

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

7-9 май кунлари Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Ушбу давр мобайнида транспорт ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида Қипчоқ – Блокпост станциялари оралиғидаги темирйўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилади.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти хабарига кўра, шу муносабат билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 2024 йил 9 май соат 14:00 гача қўшма кўприкда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.

Маълумот учун, кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темирйўл ҳамда 3 та вокзал ҳам барпо этилган.

Бу иншоот самарасида йўлнинг ўтказиш қобилияти 4 баробарга ошиб, бир кеча-кундузда 12 минг автомобил ҳаракатланади. Натижада 48 минг йўловчининг 2 соат вақти тежалади ва дарёдан хавфсиз ўтиши таъминланади.

Машҳур янгиликлар