7 May 2024, 12:08 Ўзбекистон

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижа кўрсатган ўқитувчиларига устама тўланади

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган мактаблар раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартиби жорий этилмоқда.

Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижа кўрсатган ўқитувчиларига устама тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг «Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра:

  • 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган республикадаги 500 та умумий ўрта таълим мактабларининг ҳар бирига 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб 2 тадан мактаб бириктирилиб, янги тизимнинг қамрови кенгайтирилади;
  • 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 40 фоизгача устама бериш тартиби жорий этилади.

Устамалар баҳолаш ўтказилган ўқув йилидан кейин келадиган ўқув йилидан (1 сентябрдан) бошлаб бир календар йил давомида тўланади.

Машҳур янгиликлар