26 Aprel 2024, 16:24 Ўзбекистон

Тошкент аэропортида янги юк терминали 2 босқичда қурилади

Ҳозирги терминал 30 минг тонна сиғимга эга, бироқ 2024 йилда у икки баробардан кўпроқ юк ва почта жўнатмаларини қабул қилиши кутилмоқда.

Тошкент аэропортида янги юк терминали 2 босқичда қурилади

Тошкент халқаро аэропортида йилига қарийб 120 минг тонна юк ўтказиш қувватига эга янги мажмуа 5,2 гектар майдонда жойлаштирилади.

Қайд этилишича, айни пайтда қурилиши икки босқичда амалга ошириладиган юк терминалини лойиҳалаш ишлари якунланди.

Биринчи босқичда 2024 йил охирига қадар умумий майдони 8 минг квадрат метр бўлган янги юк терминали, жумладан, маълум бир ҳарорат режимини сақлашни талаб қиладиган юклар учун 500 кв.м. майдонда музлаткич камералари фойдаланишга топширилади. Шунингдек, импорт/экспорт қилувчи компаниялар ходимлари ва вакиллари учун майдони 3000 кв.м. бўлган янги маъмурий бино қурилади.

Иккинчи босқичда 2025 йил охирига қадар 12 минг кв.м. майдонга эга янги юк омборини қуриш ва фойдаланишга топшириш, шу жумладан, умумий майдони 1000 кв.м. бўлган ҳар хил ҳарорат шароитларига эга янги замонавий совитиш ва музлатиш хоналарини қуриш режалаштирилган.

Машҳур янгиликлар